Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Литва Хитой смартфонларига «уруш» очди

2105

Литва Мудофаа вазирлиги Хитой смартфонларини сотиб олмасликка, шунингдек, ишлатилганлардан воз кечишга чақирмоқда. Давлат хизматчиларининг бошқа танлови ҳам бўлмаслиги мумкин. Вазирлик Хитой ишлаб чиқарувчиларининг сўнгги авлод флагманларини ўрганиб чиққан ва уларнинг баъзилари маълумотларни тўплаши ҳамда серверга узатишини аниқлади.

Смартфонлар фойдаланувчилар қайси сўзларни қидираётганини кузатиб боради. Агар биз Пекин учун нозик бўлган мавзулар ҳақида гапирадиган бўлсак, сигнал жўнатилади ва телефон қидирув натижаларини ўчириб қўйиши мумкин.
Арвидас Анушаускас, Литва Мудофаа вазири:

“Маълум бўлишича, телефон хитой тилидаги калит сўзларни кузатиб туради, бу иловани ўчириб қўйиш ёки тўхтатиш мумкин эмас. Бундан ташқари, у масофадан ишга туширилиши мумкин. Ҳеч ким “қора рўйхат”га кирган “Тибет”, “Тайван” ёки “демократия” сўзларининг бошқа тиллардаги вариантлари қўшилмайди, деб кафолат бера олмайди”.

Бироқ ҳозирча бу функция Европа минтақаси учун ўчириб қўйилган ва нодавлат экспертлар расмийларнинг бундай қаттиқ муносабатини тасдиқламайди. Уларнинг фикрига кўра, барча замонавий смартфонлар ҳам корпорациялар, ҳокимият ва тажовузкорларга осонликча кира оладиган маълумотларни тўплайди.

Дариус Повилаитис, киберхавфсизлик бўйича мутахассис:

«Мен ҳеч қандай даҳшатли, айниқса таҳдидли нарсани кўрмаяпман. Бу тахминлар, гипотезалар ва жуда кам фактлар. Иккинчидан, бундай таҳдидлар бошқа кўплаб иловаларда ҳам мавжуд».

Бу Хитой ишлаб чиқарувчилари цензура ва жосусликда айбланган биринчи ҳолат эмас, шу жумладан Литванинг ўзида ҳам. Август ойида Вилнюсда Тайваннинг дипломатик ваколатхонасини очиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг икки томонлама муносабатлар ҳам кескин ёмонлашган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Болтиқбўйи давлатлари Россия фуқароларининг киришини чеклайди

286 09:50 08.09.2022

Туркия Литвага Bayraktar совға қилди. Литва эса...

1798 13:30 07.07.2022

Болтиқбўйи давлатлари Қўшма Штатлардан ҳаво мудофаа тизимини яратишни сўрамоқда

1079 15:15 18.03.2022

Миграция инқирози: Польша Белоруссиядан девор билан чегараланмоқда

951 12:21 26.01.2022

Литва ва Латвия Украинани Stinger ракета комплекслари билан таъминлайди

1170 18:15 24.01.2022

Литва ироқлик муҳожирларни юртига қайтаришни бошлади

814 09:35 04.01.2022
« Орқага