Янгиликлар

Ливан БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

330

Ливан 2018 ва 2019 йиллар учун БМТга аъзолик бадалини тўламагани сабабли Бош Ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу ҳақда РИА Новости Ливан Ташқи ишлар вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда. 

Ташқи ишлар вазирлиги қарзнинг тўланиши учун Ливаннинг тегишли идораларига мурожаат қилган, бироқ ҳеч қандай жавоб ололмаган. 

“Бу ҳолатда Ливаннинг манфаатлари ва обрўсига путур етмоқда. Умид қиламиз, масала тез орада ҳал бўлади”, – дейилади вазирлик баёнотида. 

Маълум бўлишича, Ташқи ишлар вазирлиги БМТга қарзнинг тўланиши учун ўтган йили Молия вазирлигидан 1 миллион 310 минг доллар сўраган.  

Айни пайтда Ливан оғир иқтисодий ва молиявий инқирозни бошидан ўтказмоқда. Қийинчиликлар сабаб ўтган йилнинг 17 октябрида оммавий норозилик намойишлари бошланди ва бу бош вазир Саад Ҳаририйнинг истеъфосига сабаб бўлди. Янги ҳукумат ҳалигача шакллантирилгани йўқ.   

Ливан бош вазири чет давлатлардан ёрдам сўради

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливан ҳукуматига ишонч билдирилди. Энди ҳаммаси изга тушадими?

216 19:20 12.02.2020

Ливан ҳукуматида араб давлатлари учун рекорд ўрнатилди

443 18:20 23.01.2020

Ливандаги намойишлар шиддатли тус олди

457 08:30 21.01.2020

Мусулмонлар ва насронийлар бирлашди

878 07:12 21.01.2020

Пуэрто-Рикога Исломнинг қайтиши

1389 18:40 18.01.2020

Ливанда “Ғазаб ҳафтаси”: халқ нимадан норози?

488 13:45 15.01.2020
« Орқага