Ливан муфтийси: «Золим томон ким бўлишидан қатъи назар, Қуддуснинг мустамлака бўлишини қабул қилмаймиз»

11:40 17.05.2018 683

Ливан муфтийси шайх Абдуллатиф Дарён чоршанба куни Фаластин ва унинг халқи билан ҳамкорлик қилишга чақирди ва «Золим томон ким бўлишидан қатъи назар Қуддуснинг мустамлака бўлишини қабул қилмаймиз» деди.

Буни у Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан пойтахт Байрут шаҳрида телевидение орқали табригида айтди.

Шайх жумладан: “Қуддуснинг ҳам Фаластиннинг ҳам мустамлака қилинганини золим томон ким бўлишидан қатъи назар, қабул қилмаймиз. Қуддус масжидлари ва черковлари билан арабларнинг ҳаққидир. Бунга шубҳа йўқ, лекин ҳатто ҳуқуқлар ҳам кураш ва таслим бўлмаслик йўли билан янгиланиши керак”, деди.

Муфтий Аллоҳ таоло мусулмонларга бутун олам билан яхшилик ва адолат билан алоқа ўрнатишга буюради. Лекин динимизга тазйиқ ўтказиб, унга қарши курашилганда ва диёрларимиздан чиқарилганида бундай эмас эканини айтиб ўтди.

У сионистлар масжидларимиз ва вақфларимизга ҳужум қилаётганларини ва Фаластин ва Қуддус аҳлини ундан чиқараётганини қаттиқ таъкидлади.

У Фаластин, Қуддус, Масжидул Ақсо мусулмонлар учун ҳам насронийлар учун ҳам муқаддас ер саналишига ишора қилиб, босқиндан кейин уларнинг ўзлиги ўзгартитилаётганини айтди.

Абдуллатиф Дарён сионистлар Қуддусни золим сионизм пойтахтига айлантираётганларини айтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!