Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливандаги иқтисодий инқироз – дунёдаги энг оғир инқирозлардан бири

683

Жаҳон банки ҳисботида қайд этилишича, айни пайтда Ливанда кузатилаётган иқтисодий ва молиявий инқироз дунёда сўнгги 150 йилда кузатилган энг оғир уч инқироздан биридир. Бу ҳақда «Ал-Жазира» хабар бермоқда.

2019 йилнинг охиридан бери Ливанда иқтисодий-молиявий инқироз давом этяпти, коронавирус пандемияси вазиятни янада оғирлаштирди, устига-устак, ўтган йилнинг августида пойтахт Байрут портида жуда кучли портлаш рўй берди. 

Портдаги портлашдан кейин ҳукумат истеъфо берган эди, ўшандан бери янги ҳукуматни тузишнинг уддасидан чиқилмади, сиёсий томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар бунга йўл қўймаяпти. Жаҳон банки ҳисоботида таъкидланишича, тўлақонли ҳукуматнинг йўқлиги шундоқ ҳам оғир аҳволда бўлган ижтимоий-иқтисодий ҳаётга таҳдид туғдирмоқда.

Жаҳон банкининг тахминига кўра, жорий йилда Ливандаги ялпи ички маҳсулот ҳажми 9,5 фоизга қисқаради, ўтган йили 20,3 фоизга, 2019 йилда эса 6,7 фоизга қисқарган эди. 2018 йилда 55 миллиард долларга тенг бўлган Ливан ялпи ички маҳсулоти 2020 йилда 33 миллиард долларга тушиб қолди. 

«Бундай кескин қисқаришлар одатда низолар ёки урушлар билан боғлиқ бўлади», – дейилади ҳисоботда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Юртимизни сақлаб қолайлик!” – Ливан президенти

370 13:05 28.12.2021

Саудия Арабистони Рождество арчаларини импорт қилганини рад этди

1110 19:30 27.12.2021

Ливан президенти инқироздан чиқиш учун қанча вақт кераклигини айтди

380 18:05 25.12.2021

Ливан Ахборот вазири ниҳоят истеъфога чиқди

435 09:05 05.12.2021

Ливан президенти Саудия Арабистони билан муносабатларни яхшилашга ваъда берди

316 10:28 22.11.2021

“Исроилдан босиб олинган ҳудудларимизни қайтариб олишни истаймиз”

2379 10:43 08.11.2021
« Орқага