Ливандаги қочқинлар мушкул вазиятда қолди

23:30 10.01.2019 788

Қишнинг оғир келиши Ливанда яшаётган суриялик ва фаластинлик қочқинларнинг ҳаётини янада қийинлаштирди, дея ёзди Haber7.com нашри.

Ливан жанубидаги Арсал шаҳарчасида жойлашган қочқинлар лагерида олинган фотосуратлар қочқинларнинг қанчалик мушкул вазиятда эканидан гувоҳлик беради. Бу ерда икки бола совуққа чидолмай вафот этган. Мутасаддилар ўлим ҳолатлари ортиши мумкинлигидан хавотирда.
 
Туркиядаги бир қатор хайрия ташкилотлари Ливандаги қочқинларга ёрдам беришга киришди. Улар қочқинларга қишки кийим-кечак, адёл ва моддий ёрдам жўнатди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!