Ливанлик тиланчи аёл аслида миллионер бўлиб чиқди

14:00 22.05.2018 2202

Ливан пойтахти Байрут кўчаларидан бирида 52 ёшли Фотима Муҳаммад Усмон юрак хуружидан вафот этди. Унинг ёнидан эса 1,7 миллиард Ливан фунти (1,1 миллион АҚШ доллари) қўйилган жамғарма дафтарчаси топилди, дея хабар бермоқда Al Arabiya.

Маълумотларга қараганда, аёл Ливандаги фуқаролар уруши пайтида яраланган ва қисман фалаж бўлиб қолган. У йигирма йил давомида тиланчилик билан шуғулланиб, ижарага олинган автомобилда яшаган. Машина тинтиб кўрилганида беш миллион фунтга яқин (уч минг доллар) пул чиқди.

Полиция миллионер тиланчи аёлнинг жасадини мамлакат шимолида яшайдиган қариндошларига топширди. Турган гапки, қариндошлар марҳума тўплаган маблағдан ҳайратга тушди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!