LIVE: Мадина. Масжидун Набавийда халқаро Қуръон мусобақаси (Йўлдошбек қори Нуриддинов иштироки)

07.10.2018 18:42 7284

Аввалроқ хабар қилганимиздек, Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби, Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳимоя қилади. Azon.uz манбаси берган маълумотларга кўра Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳам мусобақадаги ўз чиқишини бугун амалга оширади.

Қори юртдошимизнинг илмига Аллоҳдан барака сўраб қоламиз.