Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия: ҳукумат эълон қилган сулҳга исёнчи генерал ишонмади

1035

Ливия Миллий армияси қўмондони, генерал Халифа Ҳафтар ҳукуматнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига ишонмади. Deutsche Welle хабарига кўра, бу ҳақда Миллий армия матбуот котиби Аҳмад Мисмарий маълум қилган. 

\Мисмарий Миллий муроса ҳукумати етакчиси – бош вазир Фаиз Саррожнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги сўзлари ёлғонлигини айтар экан, ҳукумат кучларининг стратегик аҳамиятга эга Сирт ва Жуфра шаҳарларига ҳужум қилишга тайёрланаётганини иддао қилди. Унинг таъкидлашича, армия ҳар қандай ҳужумга ҳозир турибди. 

Ўтган жума куни ҳам пойтахт Триполидаги Миллий муроса ҳукумати, ҳам Тобрук шаҳрида жойлашган ва генерал Ҳафтарни қўллаб-қувватлаётган парламент баёнот тарқатиб, Ливия бўйлаб ўт очиш тўхтатилганини эълон қилди. Шунингдек, Миллий муроса ҳукумати Сирт ва Жуфра шаҳарларидан қуроллар ва аскарларни олиб чиқишга чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, Ливияда 2011 йилдан бери парокандалик кузатилмоқда. Мамлакатнинг ғарбий ҳудудларини халқаро ҳамжамият тан олган Миллий муроса ҳукумати, нефтга бой шарқий ва жанубий ҳудудларни эса Халифа Ҳафтар бошчилигидаги қўшин назорат қилмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливияда юк машинасининг ёниши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди 

250 13:25 03.08.2022

Анқара Ливияга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди

249 10:50 03.08.2022

БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ливия масаласи кўрилди

180 11:15 29.07.2022

Ливияликлар хавотирда: мамлакатдаги вазият кескинлашган 

383 17:00 28.07.2022

Бир кун жанжал чиққан уйдан... Ёхуд уч ойда 4 миллиард доллар зарар – Ливия

395 15:25 26.07.2022

Ливияда ўғирлаб кетилган 110 нафар муҳожир қутқарилди

249 15:50 12.07.2022
« Орқага