Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия: Қаззофийнинг ўғли озодликка чиқди

1032

Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Қаззофийнинг ўғли Саади пойтахт Триполидаги қамохонадан озодликка чиқарилди, дея хабар бермоқда “Ассошиэйтед пресс” агентлиги.

Маълум бўлишича, у суд қарорига биноан қўйиб юборилган. Қирқ етти ёшли Саадининг ҳозир қаерда эканлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бироқ айрим нашрлар унинг Туркияга кетгани тўғрисида хабар тарқатди.  

2011 йилнинг кузида отаси тўнтарилгандан кейин Саади Қаззофий Нигерга қочган эди. У 2014 йилда Ливияга экстрадиция қилинди. Бир пайтлар профессионал футболчи бўлган ва Триполидаги қамоқхонада сақлаб келинган Саади 2011 йилда намойишчиларга қарши жиноятларда ва 2005 йилда футбол мураббийи Башир Райанни ўлдиришда айбланган. 2018 йилда суд уни қотиллик бўйича оқлади. 

Муаммар Қаззофийнинг яна бир ўғли – Сайфулислом ўлим жазосига маҳкум этилган, бироқ жазо ижро этилмаган. Ундан барча айбловлар олиб ташланган бўлса-да, ҳамон уй қамоғида қолмоқда. Ливияда жорий йилнинг 24 декабрида бўлиб ўтадиган президент сайловида Сайфулислом Қаззофийнинг ҳам қатнашиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сайфулислом Қаззофий президентликка қайтадан номзод бўлди

638 12:35 03.12.2021

Ливия: президентлик учун 98 киши даъвогар бўлди

349 10:06 24.11.2021

Туркия фуқаролари ватанига олиб келинди

1180 19:05 22.11.2021

Туркия Ливаннинг иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашда давом этади

447 19:10 16.11.2021

Сайфулислом Қаззофийнинг номзоди рад этилгани ҳақидаги хабарлар асоссизми?

716 16:25 16.11.2021

Қаззофийнинг ўғли Ливияга президент бўлмоқчи

800 07:05 15.11.2021
« Орқага