Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия соҳилларига ўнлаб муҳожирнинг жасади чиқиб қолди

699

Ливия қирғоқларига 27 нафар муҳожир, жумладан, икки аёл ва бир чақалоқнинг жасади чиқиб қолди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

Ливия Қизил ярим ой жамиятининг маълум қилишича, Ҳомс шаҳрининг Ал-Аллус мавзесидаги соҳилдан 17 нафар муҳожирнинг жасади топилган. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида яқин атрофдаги пляжда яна 10 кишининг жасади борлиги аниқланди. 

Уч нафар муҳожир омон қолган ва улар касалхонага олиб борилган. 

Ҳалок бўлган муҳожирларнинг шахси ҳозирча аниқлангани йўқ. Бироқ улар дамлама қайиқларда Ўрта ер денгизидан сузиб ўтишга уринган африкаликлар эканлиги маълум. 

Сўнгги йилларда Ливия Африкадан Европага миграция оқимининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Африкаликлар қашшоқлик ва можаролар туфайли Европага қочишга уринмоқда.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотига кўра, йил бошидан буён Ўрта ер денгизида 1500 га яқин ноқонуний муҳожир чўкиб кетган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливияда яна иккита порт ва битта нефт кони фаолиятини тўхтатди: “форс-мажор”

242 15:45 01.07.2022

Туркларнинг Триполидаги госпиталида ливияликлар даволаняпти

199 17:45 27.06.2022

Европа Иттифоқи Ливияни қўллаб-қувватлайди

210 17:15 22.06.2022

Номинг ўчсин, уруш! – Араб давлатларида дон тақчиллиги бошланди  

912 11:55 19.06.2022

Ливия пойтахтида отишма рўй берди

272 16:20 11.06.2022

Россия Ливиядан ёлланма аскарларини олиб Украинага ташламоқчи

940 09:05 30.04.2022
« Орқага