Янгиликлар

Ливияда жанглар авжига чиқди

686

Бутун дунё коронавирус пандемиясига қарши курашаётган бир пайтда Ливияда низолашаётган томонлар ҳарбий қудратини ошириш ҳамда пойтахт Триполи ва бошқа шаҳарлар аҳолисини ўққа тутиш билан овора. БМТнинг Ливиядаги махсус элчиси вазифасини бажарувчи Стефани Уильямс Хавфсизлик Кенгаши вакиллари билан учрашувда ана шундай фикр билдирди.  

Унинг айтишича, БМТ Бош котибининг қуролли тўқнашувларни тўхтатиш ва ливияликларга асосий эътиборни коронавирусга қарши курашга қаратиш имконини бериш ҳақидаги чақириқларига қарамай, Ливия миллий муроса ҳукумати кучлари ва генерал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси ўртасидаги жанглар тобора авж олмоқда. 

«Аҳоли яшайдиган ҳудудларга снарядлар тушган ҳолатлар бўлди, бу эса одамларнинг азобларини оғирлаштиряпти», – деди Стефани Уильямс.   

24 апрелдан бери Триполи шаҳри, жумладан, Митига аэропорти ҳар куни деярли тўхтовсиз ўққа тутиляпти. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Қурол эмбаргосига қарамай, низолашаётган ҳар икки томон ҳам ташқаридан қурол-яроғ ва ҳарбий техника олмоқда. Стефани Уильямс бундай аралашувлар Ливия халқи учун ҳалокатли бўлишини таъкидлади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливия: россиялик ёлланма жангчилар Бани Валидни тарк этди

418 15:30 27.05.2020

Ливия: россиялик ёлланма жангчилар қаерга кетди?

711 10:30 27.05.2020

“Россия Ливиядаги урушга аралашувини энди инкор қилолмайди”

1056 07:17 27.05.2020

Прокси уруш: Туркия ва Россия Ливияда тўқнашадими?

1131 19:00 22.05.2020

Буюк Британия ва АҚШ Россияни Ливияга ёлланма жангчиларни юборишни тўхтатишга чақирмоқда

507 15:01 21.05.2020
« Орқага