Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливияда нефт қазиб олиш тикланяпти

661

Ливия яқин йилларда кунлик нефт қазиб олиш ҳажмини 2,1 миллион баррелга етказмоқчи. Бу ҳақда Ливия миллий нефт компанияси бош директори (NOC) Мустафо Саналла маълум қилган. 

Унинг қайд этишича, охирги йилларда қуролли тўқнашувлар туфайли нефт ва газ қазиб олиш сезиларли даражада камайиб кетди, кўпгина конларда ишлар тўхтаб қолди, экспорт терминаллари ҳам ишламади. Мамлакатда вазият барқарорлаша бошлагач, кунлик нефт қазиб олиш ҳажми 1 миллион баррелдан ошди. 

«Нефт конларини тўлиқ қувват билан ишга тушириш учун кенг кўламли модернизация ўтказиш зарур, – дейди Саналла. – Биз бир қатор лойиҳаларни режалаштиряпмиз, уларнинг ёрдамида кунлик нефт қазиб олишни 2,1 миллион баррелга, газ қазиб олишни эса 4,1 миллиард куб метрга етказмоқчимиз». 

2011 йилда бошланган фуқаролар урушидан олдин Ливияда кунига 1,6 миллион баррел нефт қазиб олинар эди. Мамлакат экспорт даромадларининг 95 фоизи айнан нефт ва газга тўғри келган. 2020 йилда кунлик нефт қазиб олиш ҳажми 100 минг баррелга тушиб қолди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Россиялик жангчилар Ливияда ҳарбий жиноятларга қўл урган бўлиши мумкин» – БМТ

407 07:40 05.10.2021

Ливия: Халифа Ҳафтар энди президент бўлмоқчи

651 20:15 23.09.2021

Ливияда умуммиллий ярашув эълон қилинди

685 12:05 07.09.2021

Муаммар Қаззофий қайтадан дафн этилади

2790 22:55 06.09.2021

Ливия: Қаззофийнинг ўғли озодликка чиқди

873 13:00 06.09.2021

Эрдоған: «Туркия «Толибон» билан Ливия каби шартнома тузмоқчи»

1642 17:00 30.08.2021
« Орқага