Янгиликлар

«Ливияда россиялик ёлланма аскарлар жанг қиляпти»

809

Ливияга сентябрь ойи бошидан бери “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг юздан ортиқ жангчиси келди. Улар Халифа Ҳафтар бошлигидаги Ливия миллий армиясига пойтахт Триполи учун жангларда ёрдам бермоқда.

Bloomberg агентлиги хабарига кўра, жангчилардан бир неча нафари ҳалок бўлган.

Бироқ Ливия миллий армияси вакиллари уларнинг сафида хорижлик жангчилар борлигини инкор этган.

Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси президент Владимир Путиннинг яқинларидан деб билинувчи тадбиркор Евгений Пригожинга тегишли экани айтилади. Пригожин Bloomberg агентлигининг Ливиядаги россиялик ёлланма жангчилар ҳақидаги саволини жавобсиз қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, фельдмаршал Халифа Ҳафтар жорий йилнинг апрелидан бери пойтахт Триполини қўлга киритиш учун жанг олиб боряпти. Ҳозир Ливияда икки ҳукумат бор: Триполида Фаиз Сараж бошчилигидаги Миллий тотувлик ҳукумати ва мамлакат шарқида Абдуллоҳ Абдураҳмон ат-Таний бошчилигидаги муваққат вазирлар маҳкамаси. Халифа Ҳафта ат-Таний ҳукуматини қўллаб-қувватлайди.

Манба: interfax.ru

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливия халқини Қаддофийни тўнтаришга чақирган қўмондон – Халифа Ҳафтар тарихи

2569 08:05 26.09.2019

Ливияга ёлланма жангчилар келяпти, уруш кучайиши мумкин

983 15:00 05.09.2019

Ливияда оддий халқ ҳамон қурбон бўляпти

272 16:05 06.08.2019

Ливияда ишлаб турган ягона аэропорт ўққа тутиляпти

418 09:45 06.08.2019

Халифа Ҳафтарга қайси давлатлар ёрдам беряпти?

1273 11:47 22.07.2019
« Орқага