Ливияда тўнтаришга ҳаракат: Саудия ҳукумати генерал Ҳафтарга жуда катта маблағ берган

20:15 07.04.2019 2425

Кейинги ўн йилликда мусулмон мамлакатларда беқарорлик келтириб чиқариш, уларнинг ривожланишига тўсиқ қўйиш учун Саудия ва Амирликлар ҳукуматлари маблағ ва иқтисодий салоҳиятларини ҳеч аямаяптилар. 

Мисрдаги давлат тўнтариши, Туркиядаги тўнтаришга уриниш, Яман, Сурия ва Ливиядаги фуқаролар урушлари, Қатарни иқтисодий қамал қилиш, Тунисдаги мусулмон сиёсатчиларни майдондан четлатишга уриниш ва ҳатто Ғазодаги жафокаш мусулмон ҳукуматни ағдаришга ҳаракатлар шу икки давлатнинг фаол аралашуви туфайли содир бўлди ва бўлмоқда. 

Бунга асосий сабаб, билишимча, минтақада кучли мусулмон давлати ё давлатлари пайдо бўлишининг олдини олиш, ўзларига ўхшаган ғарбга тобе давлатлар сонини кўпайтириш. Пировард мақсад эса, сотқинлик ва тобелик эвазига тикланган салтанатларини соғ-омон сақлаб қолиш.

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!