Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливияда юк машинасининг ёниши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди 

363

Хавфсизлик манбалари хабарига кўра, Ливия жанубидаги шаҳарлардан бирига дизел ёқилғиси олиб кетаётган юк машинасида ёнғин чиқиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган, 75 киши жароҳатланган.

Маҳаллий аҳоли томонидан интернетга жойлаштирилган фотосуратларда Бент Баҳиа муниципалитетининг Эдвая ҳудудидаги йўлнинг икки томонида ёниб кетган юк машинаси ва бошқа бир нечта ёниб кетган машиналарни кўриш мумкин.

Учта манба жасадларнинг ё автомобил ичида ёки ёнида ёниб кетган ҳолда топилганлигини, ярадорлар орасида оғир ҳолатдагилар бўлгани учун қурбонлар сонининг ортиши кутилаётганини айтди. 

Жабрланганлар орасида юк машинаси ҳайдовчиси бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган. 

 — деди хавфсизлик манбаси. 

Манбанинг таъкидлашича, юк машинаси ағдарилиб кетганидан сўнг, бироқ у ёниб кетишидан олдин бошқа транспорт воситаларидаги одамлар юк машинасининг бакидан ёнилғи қуйишга ҳаракат қилишган. 

Ливия 2014 йилдан буён ёқилғи тақчиллигидан азият чекмоқда, мамлакат фуқаролар уруши туфайли иккига бўлинган. Кўпгина шаҳарларда фуқаролар ўз автомобилларини тўлдириш учун узоқ, баъзан соатлаб навбатда туришларига тўғри келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

32 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

202 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

259 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

428 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

484 09:55 01.10.2022

Уколсиз инсулин синовдан ўтмоқда

304 09:30 01.10.2022
« Орқага