Янгиликлар

«Ливиядаги беқарорликка Россия сабабчи»

1610

АҚШ давлат департаменти маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар ва ёлланма жангчилар Ливиядаги вазиятни беқарорлаштиряпти. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

“Қўшма Штатлар Ливия халқининг хавфсиз ва фаровон келажакка эришиши тарафдоридир. Бунинг амалга ошиши ва зўравонликлар авж олишини тўхтатиш учун ташқи кучлар реал мажбуриятларни зиммасига олиши керак. Хусусан, Россиянинг ҳарбий аралашуви Ливиядаги тинчлик, ҳавфсизлик ва барқарорликка таҳдид соляпти”, – деди АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ бўйича ёрдамчиси Дэвид Шенкер Вашингтондаги брифингда.

Италиянинг Ливиядаги мантиқсиз сиёсати. Рим қайси жиноятчилар билан ҳамтовоқ?

«Ливияда россиялик ёлланма аскарлар жанг қиляпти»

Ливияда оддий халқ ҳамон қурбон бўляпти

Унинг сўзларига кўра, Ливияда “сезиларли миқдорда” Россия қўшинлари ва Вагнер хусусий ҳарбий компаниясининг ёлланма жангчилари бор. Улар “вазиятни ҳаддан ташқари беқарорлаштираётган” генерал Халифа Ҳафтарга ёрдам бермоқда.

Шунингдек, Дэвид Шенкер АҚШнинг ҳамкорларини Вагнер хусусий ҳарбий компаниясига санкция жорий этишга чақирди.

“Бу билан улар россиялик ёлланма жангчиларнинг учинчи мамлакатларда бўлишидан хавотирда эканликларини кўрсатган бўлишади”, – деди у.

Маълумки, генерал Ҳафтар апрель ойидан бери пойтахт Триполини эгаллашга ҳаракат қилмоқда. БМТ маълумотига кўра, ўтган вақт давомида тўқнашувларда мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди. Ҳафтарни Миср, БАА ва Россия қўллаб-қувватлаяпти.

Ноябрь ойининг бошида The New York Times нашри Ливияга Россиядан икки юзга яқин ёлланма жангчи келгани ҳақида хабар бериб, буни Кремлнинг Яқин Шарқ ва Африкада ўз таъсирини тиклашга уриниши сифатида баҳолади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ливия нефтидан тушадиган даромад адолатли тақсимлансин”

697 21:35 18.09.2020

Ливия бош вазири истеъфога чиқади: “Нотабиий шароитда ишладик”

564 15:21 17.09.2020

БМТ: “Ливиядаги ёлланма аскарларнинг бари олиб чиқиб кетилсин!”

509 12:45 16.09.2020

Ливанликлар чет элларга кетиб қоляпти

353 18:05 10.09.2020

Ливия: низолашаётган томонлар муросага келадими?

388 09:25 08.09.2020

Ливияликлар Ҳафтардан товон талаб қиляпти

375 16:36 07.09.2020
« Орқага