Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Лондонда Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирган 8 киши ҳибсга олинди 

339

Британия ОАВларининг Лондон полициясига таяниб ёзишича, ҳодиса вақтида қурбонлар бўлмаган, ҳодиса бўйича тергов давом этмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маҳаллий вақт билан соат 16:30 атрофида бир гуруҳ намойишчилар элчихона биносига бостириб киргани ҳақидаги маълумотни олгач, воқеа жойига етиб келган. 

Ҳибсга олинганлар элчихона биносига ноқонуний кириб, бинога зарар етказганликда айбланмоқда. 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, тергов давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси радикал диний гуруҳ томонидан ҳужумга учраган эди. 

Озарбайжоннинг Буюк Британиядаги дипломатик ваколатхонасига бостириб кирганлар “Маҳди хизматчилар иттифоқи” радикал диний гуруҳи аъзоларидир. 

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, бу шиа мусулмонларининг Лондонда жойлашган ташкилотидир. 

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларда гуруҳ аъзоларининг Озарбайжон элчихонаси балконидан байроқ кўтараётгани, деворга араб тилида шиорлар чизаётгани ва Озарбайжон байроғини йиртиб ташлаши акс этган. 

Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати гуруҳ аъзолари дипломатик ваколатхона биносига бостириб кириш орқали вандализм ҳаракатини содир этганини таъкидлади. 

Бокунинг дипломатик ваколатхоналар ва дипломатлар ҳимоясини таъминлаш масаласи бўйича халқаро ҳуқуқ талабларига риоя этиш зарурлиги ҳақидаги позицияси Буюк Британиянинг тегишли тузилмалари эътиборига ҳавола этилди, дея таъкидлади вазирлик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

209 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

120 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

151 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

346 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

226 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

200 18:25 02.10.2022
« Орқага