Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Лондонда «Уйғур трибунали» илк тингловини ўтказди

633

Жорий йилнинг 4-7 июнь кунлари Лондонда «Уйғур трибунали»нинг илк тинглови бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги. Ушбу суд Хитой ҳукумати томонидан Шарқий Туркистонда олиб борилаётган тизимли босим ва ассимиляция сиёсатини ўрганиш мақсадида ташкил этилган. 

Экспертлар Шарқий Туркистондаги концлагерларда қийноққа учраганлар ва қурбонларнинг яқинлари, шунингдек, ушбу масала бўйича иш олиб бораётган фаоллар, жами 38 кишини тинглашди. Тингловнинг муҳимлиги шундаки, унда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари билан боғлиқ тафсилотлар қайд этилади. 

«Биз суднинг йил охиригача қарор чиқаришини кутяпмиз, – дейди Бутунжаҳон уйғурлар конгресси етакчиси Тўлқин Исо. – Суд гувоҳликларга таяниб ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари доирасида геноцид бўлиб-бўлмаганини аниқлайди. Умид қиламизки, суд геноцидни тан олади, бу Хитойга қарши санкциялар жорий этиш учун юридик далиллар бўлиши нуқтаи назаридан муҳим ҳодиса бўлади. Британия бош вазири ҳам Хитойга қарши санкция жорий этиш учун суднинг геноцид ҳақидаги қарори зарурлигини айтди».

Суд тингловлари сентябрь ва декабрь ойларида давом этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Содиқ Хон Лондон мэрияси сайловида ғолиб чиқди

1102 20:40 09.05.2021

Лондонда намоз ўқиётганларга тухум ва тош отилди

1265 08:00 08.05.2021

Тошкентдаги маҳсулотлар Лондондан кўра қимматроқ...

955 09:30 20.04.2021

Санкциялар уруши: Пекин Лондонга жавоб қайтарди

1357 12:40 27.03.2021

Лондон: мактаб ўқувчи қиздан узр сўради

957 15:25 18.03.2021
« Орқага