Янгиликлар

Лондонда яҳудийни безовта қилган кишини муслима аёл тўхтатиб қолди

3264

Лондон метросида яҳудий кишини безовта қилган ва яҳудийларга қарши гаплар гапирган кишини тўхтатиб қолган мусулмон аёл ижтимоий тармоқларда олқиш олди. Бу ҳақда IslamNews хабар бермоқда.

Англиялик мусулмонлар исломофобияга қарши курашишга киришди

Исломофобия Европа хавфсизлигига таҳдид солмоқда

Британия полицияси Facebook ва Whatsapp'даги ёзишмаларга кириш ҳуқуқига эга бўлади

Британия пойтахтидаги метро вагонларидан бирида олинган видеода йўловчилардан бири ўзини тажовузкор тутган ҳолда икки боласи билан кетаётган яҳудийга қўпол муносабатда бўлганини кўриш мумкин. У ўзининг насроний эканини айтар экан, яҳудийлар ҳақида ҳақоратли сўзларни гапирган.

Шунда Асмо исмли муслима бу ҳолатга аралашиб, антисемитнинг хатти-ҳаракати нотўғри эканини таъкидлаб, яҳудий одамнинг ёнида болалари борлигини эслатди. 

“Мусулмон ва она сифатида эътиқоди учун ҳужумга учраш нималигини биламан. Худди шундай ҳодиса яна бир болали оила билан юз бераётганини кўриб, шунчаки томоша қилиб туролмадим”, – деди Асмо журналистлар билан суҳбатда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ишончли» Англия банкидан Венесуэла ва Эрон ўз пулларини қайтариб ололмаяпти

521 15:37 21.05.2020

Буюк Британияда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг визаси узайтириладими? 

597 00:00 29.03.2020

Лондон полицияси муслимага судда ютқазди 

1433 09:04 17.03.2020

Аввал черков, кейин синагога ва охирида масжид бўлган бино

1035 18:30 28.02.2020

Лондон Марказий масжидида муаззин пичоқланди

2311 00:05 21.02.2020

Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этди

880 15:40 01.02.2020
« Орқага