Лондонлик муслима аёлнинг иши британияликларни ҳайратга солди

16:00 14.01.2018 2376

Лондон автобусидаги қарияга ёрдамга келган муслима аёлнинг сурати катта шов-шувга сабаб бўлди. Сурат британиялик Hamza O Bakri исмли шахснинг Фейсбук саҳифасида эълон қилинган эди.

“Лондон шарқидаги автобусда 84 ёшли аёл йиқилиб тушди, оқибатда унинг боши автобус эшиклари ва темир конструкция орасига сиқилиб қолди. Шунда автобусдаги муслима аёл ерда ётган қари аёлнинг ёнига ўтириб, унинг қўлларидан тутиб, мадад бўлиш учун юпатувчи сўзларни айтиб ўтирди. Бу ҳолат тез ёрдам хизмати етиб келгунича, тахминан 20дақиқа давом этди. Мана ҳақиқий исломнинг кўриниши. Буни оммавий ахборот воситаларида кўрсатишмайди”, деб ёзади пост эгаси.

Бир неча кун ичида мазкур пост 60 минг маротаба кўрилди ва 50 минг лайкка эга бўлди.

Манба: Muxlis.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!