Ёмғир ёғиши оқибатида тошқин туфайли саккизта метро бекати ёпилди, деб хабар беради The Independent.
Дастлаб, шаҳар жанубидаги Клапем ва Камбервелл ҳудудлари энг кўп зарар кўрган, аммо кейинчалик Буюк Британия пойтахтининг шарқида ва шимоли-шарқида тошқин ҳақида маълум бўлди. Лондон ёнғин хизмати маълумотларига кўра, уларга рўйхатдаги ҳудудлардан йўллар ва уйларнинг подвалларини сув босиши билан боғлиқ 300 дан ортиқ қўнғироқлар келиб тушган.
Таъкидланишича, Ньюхемдаги касалхоналар шошилинч ёрдамга муҳтож одамлардан бошқа тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишни сўраган.