Янгиликлар

Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатлари мусулмонлари анжумани ўз ишини якунлади

706

Лотин Америкасидаги «Исломи даъват маркази» Бразилиядаги «Исломий ишлар, даъват ва тўғри йўл кўрсатиш вазирлиги» билан ҳамкорликда ташкил қилган халқаро анжуман ўз ишини якунлади. Бу анжуман «Исломий оилада исломнинг моҳияти ва уни муҳофаза қилиш йўллари» шиори остида ўтказилди.

Бразилиянинг Сан Паула шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатларидан 21 дан ортиқ давлат қатнашди. Шунингдек, анжуманда араб ва ислом давлатлари делегациялари ва қатор Европа мамлакатлари вакиллари иштирок этдилар. Швеция, Германия ва Франция шулар жумласидандир.

Анжуман иштирокчилари Бразилия ҳукуматига Бразилиядаги оз сонли мусулмонларга юксак эътиборлари ва ушбу анжуманни уч йилдан бери мунтазам ўтказаётганлари учун ташаккур изҳор этишди. Яна Лотин Америкасидаги «Исломий даъват маркази» раиси ҳожи Аҳмад ибн Али Сойфийга ҳам Лотин Америкасидаги исломни ривожлантириш учун олиб бораётган ишларига алоҳида миннатдорчилик билдиришди.

Анжуманда Қуддус шарифнинг тутган ўрни ҳақида ҳам гапирилди. Босқинчи ҳукуматнинг у ерда олиб бораётган террористик ҳаракатлари қораланди.

Анжуманда яна мусулмон оиланинг қадри буюклиги, жамиятдаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Мусулмон бўлмаган жамиятларда исломий оила кўп муаммо ва инқирозларнинг олдини олиши таъкидланди.

Ёшларга Қуръони каримни таълим беришга аҳамият беришга ва Қуръон ёдлатишга, ўргатишга, ундаги одоб ва ахлоқлардан хабардор қилишга мўлжалланган мактаб ва боғчалар ташкил қилишга келишиб олишди.

УЛАШИНГ:

« Орқага