Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Лукашенко белорус халқи ва ўзи номидан Туркманистоннинг янги президентига мактуб йўллади

1381

Беларус президенти Александр Лукашенко халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Туркманистоннинг янги раҳбари билан мулоқотни фаоллаштириш ниятида.  Унинг Сердар Бердимуҳамедовга йўллаган мактуби кеча, 23 март куни «Бетараф Туркманистон» газетасида эълон қилинди.

«Беларус Туркманистон билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини яна бир бор тасдиқлайди» — дейилади Лукашенконинг мактубида.

Беларус етакчиси халқи ва шахсан ўзи номидан Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон президенти лавозимига киришгани билан табриклаб: 

«Мустақиллик йилларида яратилган икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкам пойдевори Минск ва Ашхободга ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлидан муваффақиятли олға бориш имконини беришига чин дилдан ишонаман», — дея ишонч билдирган Лукашенко.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

241 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

702 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

629 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

529 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

253 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

224 16:30 01.12.2022
« Орқага