Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Лукашенконинг Абхазияга келишига Грузия расмийлари норозилик билдирди

345

Абхазия президентининг матбуот хизмати Пицундада Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашганини маълум қилганди. 

“Абхазия президенти Беларус президентининг келиши икки халқ ўртасидаги муносабатларга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида. Учрашув чоғида Лукашенко “нафақат дўстлик кўприги, балки ўта жиддий муносабатлар ўрнатишга” чақирган ва унинг Абхазияга ташрифи “ҳеч қандай алоҳида вазият билан боғлиқ эмаслигини” таъкидлаган.

Тбилиси Лукашенконинг Абхазияга ташрифи учун Минскдан "қўшимча тушунтиришлар" талаб қилди. 

Беларус элчиси Президент Лукашенконинг Абхазияга ташрифи муносабати билан Грузия ТИВга чақирилди, деб хабар қилди Грузия ТИВ.

“Грузия томони ўз норозилигини қатъий ифодалаб, Беларусдан қўшимча тушунтиришлар талаб қилди”, - дея қўшимча қилди улар. 

Кейинроқ Грузия президенти Саломе Зурабишвили ҳам Беларус раҳбарининг Абхазияга ташрифини қоралади. 

“Мен Александр Лукашенконинг босиб олинган Абхазияга ташрифини кескин қоралайман. Бу Грузиянинг босиб олинган ҳудудлар тўғрисидаги қонунини, икки томонлама муносабатларимиз ва халқаро ҳуқуқ тамойилларини қабул қилиб бўлмас даражада бузишдир”, — дейилади Грузия президенти баёнотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

241 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

700 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

628 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

528 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

253 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

224 16:30 01.12.2022
« Орқага