Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Лўттибозларни ким молиялаштиради?

5975

Ножинслар, лўттибозлар, хунасалар ва шунга ўхшашлар ҳақида гапирилганда, айниқса, Ғарб матбуоти уларни бечора, ҳамма уларни камситадиган, молиявий қийналган тоифа сифатида тасвирлашни хуш кўради. Аслида ҳам шундайми? Ишончим комилки, бу мақолани ўқиб чиққанингиздан сўнг, дунёдаги анча-мунча компания, трансмиллий корпорацияларга шахсий бойкот эълон қилиб юборишингиз аниқ.

– Бу пулларни ким беради? 
– Асосан, эгалари лўттибоз ёки уларга хайрихоҳ бўлган компаниялар.

Уларга маиший кимё воситалари ишлаб чиқарувчи Johnson&Johnson, Procter & Gamble, Джон Гальяно, Дольче ва Габбана (Dolce & Gabbana), Валентино,  Ив Сен-Лоран, Версаче, Пьер Карден, Армани, Жан-Поль Готье каби модельерлар очиқ кўмак берувчи компаниялардир.

АҚШ ва Европада кўплаб корхоналар ўз маҳсулотларини "камалак рангда" чиқазиб, лўттибозларга хайрихоҳликни кўрсатадилар. "Уолт Дисней" корпорациясида ҳар йили “Диснейлендда гей кунлари” ўтказилади. Унда ножинслар қизил футболка кийиб байрам қилишади.

Лўттибозларни қўллаб-қувватлашни корхонлар томонидан одатда гейпарадларга ҳомийлик қилиш орқали амалга оширадилар. Масалан, Лондонда ўтказилган 2014 йилги гейпарадга Буюк Британиянинг машҳур Barclays банки бош ҳомий бўлган. Ундан ташқари Starbucks, Tesco, SABMiller, As'da каби компаниялар ушбу тадбирга ҳам ҳомийлик кўрсатган.

2000 йилда кўп миллиардлик тиббиёт корпорациясини мерос қилиб олиб Жон Страйкер ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун яна бир йирик ННТ – “Arcus Foundation”ни ташкил этди. Ушбу хайрия ишлари шунчалик улкан эдики, у шунчаки унинг фаолиятини кузатиб бориш учун қўшимча ташкилот тузиши керак эди. 2006 йилда “Arcus Foundation” Movement Advancement Project ташкилотини молиялаштирди, унинг вазифаси — ўша вақтгача шаклланган мафкурани тарғиб қилиш ва молиялаштиришнинг мураккаб тизимини кузатиб бориш, шу билан гендер идентификацияси ва трансгендер мафкураси ва маданиятини жорий этиш эди.

Arcus ҳар йили миллионлаб долларларни сарфлаб, сиёсий етакчилик, ҳуқуқий масалалар, диний эркинлик, таълим ва фуқаролик ҳуқуқлари соҳасида фаолларини ўқитиш орқали гендер ҳуқуқи ва трансгендер мафкурасини Америка қонунларига киритди. Arcus’нинг афзал кўрган ташкилотлари қаторига Victory Fund, the Center for American Progress, the ACLU the Council for Global Equality, the Transgender Law Center, Trans Justice Funding Project, OutRight Action International, Human Rights Watch, ООН, Amnesty International ва GLSEN киради. Баъзи маълумотларга кўра, 2007 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда Arcus ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ишлайдиган дастурлар ва ташкилотларга 58,4 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратган. Натижада, фонд дунёдаги энг йирик ЛГБТ ҳомийсига айланди. Ҳозир унинг бундай ишларни молиялаштириш ҳажми анча кўп. Худди шу даврда Жон Страйкернинг ўзи фондга Страйкер тиббиёт корпорациясидан 30 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратган.

Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландияда ножинслар учун ўнлаб стипенди фондлари бор. Стипендиялар ушбу гуруҳга тегишли одамларнинг ўқиши, тадқиқотлар, хусусан, ножинсларнинг "оила психологиясини" ўрганиш, ЛГБТ фаоллари молиялаштириш, уларнинг "дискриминациясига қарши" курашадиганлар учун стипендияларни тақдим этади.

Шунингдек, Apple Co, Microsoft Corp, Сoca Cola Inc, Ford Motor Company (Ford), YouTube , Google, Yahoo, Amazon, Facebook, Ikea, Waltmart каби компаниялар ҳам лўттибозларга ёрдам берувчилар қаторида туради.

АҚШда 2016 йилда ўтказилган йирик гейпарадга турли корхоналар 1,7 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик кўрсатган. Ушбу компаниялар орасида T-Mobile, Walmart, MasterCard, HSBC, Citibank, Walt Disney, Microsoft каби компаниялар бор. Улар бир неча ўу минг доллардан 175 минг долларгача молиялаштирган.

Мақоладан мақсад, лўттибозлар компанияларини санаш ёки бошқаларни ўша компания маҳсулотларини бойкот қилишга чорлаш эмас: бу ҳар кимнинг ўз шахсий иши. Бироқ сиз болангизга шоколад учун берган пулингизнинг бир қисми авлодингизнинг онгини бузиш, уни пок табиатидан айириш учун кимнингдир чўнтагига тушиши, асло чидаб бўлмайдиган ҳолдир.

Кеча калтакланган “блогер” ҳам кимдандир пул олган, ва ҳатто ўзининг шу ҳолга тушишини ҳам билган бўлиши мумкин. Пул учун нималар қилмайди, айримлар. Кутилганидек, дарров АҚШ элчиси бунга муносабат билдирди. Ўзбекистон ҳатто ўзининг христиан динидан воз кечаётган, черковлари ҳувиллаб қолган, инсоний тушунчалар ўлиб, йўқолиб бораётган Нидерландия ёки Франция эмас! Аҳолисининг 90 фоизи ўзини мусулмон деб билади, Исломда эса бесоқолбозлик қаттиқ тақиқланган, улкан гуноҳлардан бири саналади.

Демократия нима? Сўзма-сўз “халқ ҳокимияти”, унинг хоҳиш-иродаси дегани-ку! Наҳотки халқимиз ўша бесоқолбозлик, лўттибозликни хоҳласа?! Аксинча, калтакланган блогер ҳақида постга муносабат билдирганларнинг 100 фоизи уни қоралаб, урганларни оқлашга чақирган. 

Мусулмонлар идорасига, бунинг устига муқаддас жума куни бормоқчи бўлган, буюк бобомиз Амир Темур хиёбонида намойиш қилмоқчи бўлган ножинслар, албатта, тегишли қонунларга биноан жазосини олиши керак. Чунки ҳозир уларнинг “попуги пасайтириб қўйилмаса” эртага бундан ҳам кескинроқ талаблар билан чиқиши мумкин. Чунки уларнинг чет эллардаги “ҳамжинс”лари ёрдам беришдан тўхтамаса керак. Биз эса, айниқса, ёшлар провокацияга учмасдан, қонун йўли билан қарши чиқишимиз лозим бўлади. 

 

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЛГБТ фаоллари калтакланди, ИИВ муносабат билдирди

6865 11:00 29.03.2021

Лўттибозлар назоратга олинган, фитнага учманг!

7894 16:50 28.03.2021
« Орқага