Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жазо тайинланди

1151

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган Қонун билан Жиноят кодексининг 132-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш учун жазо тайинланди. Қонунга мувофиқ:

  • такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
  • кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
  • бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик:

  • фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
  • мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

648 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

499 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

545 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1322 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2580 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1520 15:50 01.06.2023
« Орқага