Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мадина дунёнинг энг соғлом шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилди

835

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) Мадинани дунёнинг энг соғлом шаҳарларидан бири сифатида тан олди. 

Мадинага келган ЖССТ вакиллари унинг соғлом шаҳар сифатида эътироф этилиши учун барча стандартларга жавоб беришини тасдиқлади ва шаҳарга тегишли гувоҳномани тақдим этди. Шундай қилиб, Мадина ЖССТнинг “Соғлом шаҳарлар” дастури доирасида эътироф этилган аҳолиси 2 миллиондан кўп илк шаҳар бўлди. 

ArabNews нашрининг хабар бершича, ЖССТ гувоҳномасини олиш учун жами 22 та давлат, жамоат ва хайрия ташкилотлари, шунингдек, кўнгиллилар тайёргарлик олиб борган. 

“Соғлом шаҳарлар” дастурининг асосий мақсади шаҳарларнинг бошқарув органларида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий кун тартибида саломатлик билан боғлиқ масалаларнинг устувор бўлишини таъминлашдир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мадинада Пайғамбаримизнинг ҳаётларига бағишланган музей очилди

710 21:00 06.02.2021

Макка ва Мадинада истисқо намози ўқилди (фото)

1111 13:05 21.11.2020

Энди бу шаҳарда Аллоҳнинг ҳабиби яшайди…

1007 12:20 02.11.2020

Xорижликлар учун умра зиёрати бошланди

989 16:30 01.11.2020

Насронийларнинг масжидда ибодат қилганини биласизми?

1673 00:00 28.05.2020
« Орқага