Янгиликлар

Мадина Мухторованинг ўғли калтакланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

2177

4 январь куни бўлиб ўтган брифингда Юнусобод тумани прокурори Ҳабибулла Мирсоатов Юнусобод тумани прокуратураси 13 ёшли боланинг калтакланиши ҳолати юзасидан жиноят иши очганини маълум қилди, дея хабар берди «Gazeta.uz».

Иш Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш)га асосан қўзғатилган.

«Жабрланувчи шикоят қилмаган бўлса-да, Жиноят-процессуал кодексининг 325-моддасига асосан, прокурор жиноят ишини қўзғатишга ваколатли. Биз суд-тиббий экспертиза хулосаси олдик ва бугун Юнусобод туман прокуратураси жиноят иши очди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деди Ҳабибулла Мирсоатов.

Фарзанд туғилганида нафақат ота-она, балки яқинлар ҳам хурсанд бўлади. Жамиятда ҳар бир инсон фарзанд кўрган кунни энг қувончли кун деб билади. Фарзанд туққан аёл қадр топади. Оналик шарафига муяссар бўлади. Ўзини бахтиёр ҳис қилади. Дунё синов ва имтиҳондан иборат. Яратган зот баъзи оилаларга фарзанд неъматини бериб, бандасидан шукрини сўрайди.

Бу ҳақда ўқинг:
Сурияда мактаб биноси ўққа тутилди, яна болалар нобуд бўлди

Қанчадан-қанча оилаларнинг тирноққа зорлиги, битта бўлса ҳам зурриёд қолдириш бир умрлик орзуси эканлигини кўпчилик билмайди.

Аммо айримларнинг Аллоҳ ато этган фарзанд неъматини уриб, қийнаганларини эшитсанг, уларга фарзанд ҳайф дегинг келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Шулар болами? Булар сенинг бобонг-ку?!»

705 22:30 21.02.2020

Хитойдаги тирик етимлар

1883 17:20 18.02.2020

МЕНИНГ ЭРТАГИМ

513 16:00 15.02.2020

Болани китобга қизиқтириш мумкинми?

502 15:00 15.02.2020

Болафуруш аёл ушланди

906 12:00 15.02.2020

Болаларга боғчадан ҳуқуқлари ўргатилади

254 09:22 15.02.2020
« Орқага