Мадина мусҳафи

10:00 06.12.2017 943

1984 йили Саудия Арабистонининг Мадинаи мунаввара шаҳрида “Қирол Фаҳд ибн Абдулазиз Ол Сауд” Мусҳаф матбааси ташкил этилган. 

Мана 33 йилдирки матбаада Қуръони карим асосан Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига асосан чоп этиб келинмоқда. Ушбу Мусҳаф хаттот Усмон Тоҳо (1934 йил туғилган) томонидан ёзилган намуна асосида тайёрланган бўлиб, асосий хусусияти унда ҳар бир бетнинг охирида оят тугашидадир. Ҳозирда мазкур матбаа томонидан бир йилда 10 миллиондан ортиқ Мусҳаф чоп этилиб, ислом оламида Ҳафс ривояти бўйича ўқиш услуби тарихда мисли кўрилмаган тарзда тарқалмоқда, дейилади “Исломшунослик” маркази расмий сайтида.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!