Ҳаж ва Умра вазирлиги чоршанба куни Мадинадаги зиёратчиларга тиббий хизмат кўрсатадиган иккита янги марказ очилишини эълон қилди. Марказлар зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга қаратилган Saudi Vision 2030 дастури доирасида очилган.
Тиббиёт муассасалари Ал-Бақи ва шаҳзода Муҳаммад ибн Абдул Азиз номидаги халқаро аэропортда жойлашган. Зиёратчилар ўз-ўзига хизмат кўрсатиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда марказларда барча керакли ҳужжатларни тўлдиришлари мумкин.
Уларга бир нечта тилларни биладиган ходимлар ёрдам беради. Зиёратчилар ҳақидаги маълумотларни Мадинадаги Паспортлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда ҳам олиш мумкин.
Бугунги кунга қадар Ҳаж ва умра вазири доктор Муҳаммад Солиҳ бин Тоҳир Бентеннинг ҳаракатлари билан Макка ва Мадинада тўртта тиббий марказ очилган.