Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мадинадаги тарихий масжид 10 баробарга кенгаяди

759

Мадинадаги тарихий Қубо масжидини янада кенгайтиришга қаратилган йирик реконструкция ишлари бошланди. Апрелда, Рамазон пайтида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон унинг 10 баробарга кенгайтирилишини ва подшоҳ Салмон номи билан аталишини эълон қилганди.

4 йил аввал валиаҳд шаҳзода Саудия Арабистонидаги 130 тарихий масжидни қайта тикланишини эълон қилганди. Бу Саудия ҳукуматининг миллий тикланиш дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган. 

Ўз тарихидаги энг йирик таъмирлаш ишларидан сўнг, Қубо масжиди 50 минг квадрат метр майдонда 66 минг намозхонни сиғдира олади. Лойиҳада масжидни тўрт тарафдаги ички ҳовлилар билан боғлаш режалаштирилган.

Масжид атрофидаги йўл тармоғи ҳамда инфратузилма ҳам модернизация қилинади. Бу масжидга келишнинг осонлаштирилиши ҳамда хавфсизликни кучайтириш мақсадида амалга оширилади. Кенгайтиришдан кўзланган мақсад эса масжиддаги тиқилинчга барҳам бериш, шунингдек, унинг архитектурасини сақлаб қолишдан иборат.

Масжиднинг ҳозирги майдони 5 минг квадрат метр, атрофдаги бинолар билан у 13500 квадрат метрни ташкил этиб, 20 минг намозхонни сиғдиради.

Қубо Мадинадаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидидан 5 километр жанубда жойлашган ва 622 йилда қурилган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг тез-тез Қубода намоз ўқиганлари, бу асосан шанба кунлари содир бўлгани қайд этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

124 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

125 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

216 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

274 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

453 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

517 09:55 01.10.2022
« Орқага