Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Маҳбуснинг нутқи

2980

Шарқий Туркистон халқининг озодлик ва мустақиллик учун олиб борган қўзғолон ва курашлари ҳар доим шафқатсизлик билан бос тириб келинди. Халқнинг барча миллий озодлик ҳаракати ва интилишларига советлар сурбетларча аралашган, ғаламислик ва хиёнат қилган. Шарқий Туркистон халқига нисбатан ҳам ма алдов, босим, хиёнат усуллари ишлатилгани, ҳатто геноцид ҳам қўлланилганини анг лаш учун кейинги икки асрга кўз югуртириб чиқиш кифоя қилади. Масалан, ХIХ асрда Ёқуббек оталиқ ва Алихон Султоннинг Или салтанати мустақил давлатлари Россиянинг ёрдами ва бевосита иштироки билан яксон қилинган. ХХ аср ўрталарида халқ озодлик инқилоби Алихонтўра Соғуний бошчилигидаги Шарқий Туркис тон Жумҳурияти тузилиши билан якунланди. Лекин бу давлат ҳам олти йилдан кейин Совет Иттифоқи томонидан ўлканинг табиий бойликларидан чегараланмаган ҳолда фойдаланиш эвазига, деярли, сотиб юборилди. Совет ҳукумати доимо уйғур халқини алдаб, унинг манфаатларига хиёнат қилиб келган. Ёшлигим ўтган ватаним Уйғуристон ҳозирги кунда мустамлака зулми остида эзилиб келмоқда. Энди дунёда яна бир жаннатмонанд ўлка бор. Бу – Ғарбий Туркистон. Мазкур ўлка юз йилдан ортиқки, аввал чор Русияси, эндиликда эса Совет империяси зулми остида инграниб ётибди. Бир бутун, яхлит Туркистон парчалаб ташланди. Коммунис тик тузум халқ онгидан миллий ҳис, миллий қадрият, дин, ғурур ва урф-одатларимизни аста-секин сиқиб чиқаришга улгурди. Булар ўрнига бегона, ёт маданиятни, динсизликни зўрлик билан тиқиштирмоқдалар. Мамлакатнинг бошқа жойларидан Туркистонга русийзабон аҳолини кўчириб келтириш ҳисобига ассимиляция жараёни юз бермоқда.

Тарихимиз сохталаштирилган, зиёлиларимизнинг миллий ҳисли, ҳақиқат ва адолаткор қисми йўқ қилинди, ўзбек тили сиқиб чиқарилмоқда, вужуди ички қўрқувда қолган халқимиз табиати бузилиб, маънан емирилмоқда. Қишлоқ аҳолисининг аҳволи жуда оғир. Қишлоқ хўжалигидаги пахта яккаҳокимлиги Ўзбекистон халқи бошига кўплаб кулфатларни солди: кимёвий ўғитлар билан заҳарланган пахта далаларида ишлаётган болалар ўлмоқда, она ва опаларимиз соғлиги ва чиройларини йўқотмоқда, улар ўртасида ўз-ўзига ўт қўйиш ҳолатлари кун сайин ошиб бормоқда, аҳоли давосиз касалликларга чалинмоқда. Пахта мустақиллиги сиёсати оқибатида халқ забонсиз қулга айлантириб бўлинди.

Республикада порахўрлик, таниш-билишчилик, ўғирлик кенг ривожланган. Ҳаёт ҳақиқати шундаки, коммунистик тузумнинг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ютуқлари ҳақидаги ташвиқот ва тарғиботлари ортида кўзбўямачиликдан бошқа нарса йўқ. Хўрланадиган даражадаги умумий қашшоқлик, турмуш учун зарур маҳсулот ва товарлар учун чексиз навбатлар, талабгир маҳсулотларнинг эса фақат талон орқали тақсимланиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатсизлиги; сўз, эътиқод, шахс эркинлиги ва ҳуқуқлари  йўқлиги – буларнинг бари Совет социалистик тузумнинг ўзига хос сифатларидир. Ёлғонга, зўрликка, эрксизликка асосланган бундай тузум эртами-кеч, албатта, қулайди.

Коммунистлар халқни ишчи-деҳқон давлати тўғрисидаги эртак билан алдаб, бутун ҳокимиятни ўз қўлига олиб, ҳаммаёқни булғамоқда. Республикамизда Мос кванинг талаб ва буйруқларини сўзсиз бажарадиган қўғирчоқ ҳокимиятлар ўрнатилган. Ўлка бойликлари эшолонлаб марказга ташиб кетилмоқда, натижада уларнинг охири кўринмоқда, дарёлар қуримоқда, ҳаёт кечириш шароити ёмонлашмоқда. Буларни кўриб туриб кўрмасликка олиш мумкин эмас. Бугун Туркистон озодлиги ва мустақиллиги учун курашмоқ ҳар бир туркистонлик учун муқаддас бурчдир.

СССРда булар ҳақида гапириш имконияти бўлмагани учун четга чиқиб кетишни режалаштирдим. Юқорида айтганларимнинг ҳаммаси кундалик дафтаримда ёзилган. Бу дафтар чегарадан ўтишга ҳаракат қилган пайтимда ДХК ходимлари қўлига тушди. Сизлар мени ўша ёзувларим, чет элга чиққан тақдиримда бутун дунёг а айтмоқчи бўлган гапларим устидан суд қилмоқдасизлар. Ўзимни оқламайман. Ота юртим, қавм-қариндошим олдида уятли эмасман. Зотан, мен ҳақман...”

(давоми бор)

Ёқубжон Хўжамбердиевнинг “Соғуний” китобидан олинди

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

708 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

330 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

500 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

915 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

670 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1462 17:20 02.02.2023
« Орқага