Янгиликлар

Маҳмуд Аббос: “Исроилнинг ҳужумларини тўхтатинглар!”

1882

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос халқаро ҳамжамият ва араб давлатларига мурожаат қилиб, Исроилнинг ҳужумларини тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Фаластин раҳбари Масжиди Ақсога босқинлар ва мусулмонларга ҳужумлардан Исроил ҳукумати маъсул эканини таъкидлади, Исроил полициясининг Масжиди Ақсодаги ҳужумини қаттиқ қоралади.

“Масжиди Ақсо биз учун қизил чизиқ ҳисобланади. Босқинчилар ва кўчиб келганларнинг такрорланаётган ҳужумларига жим туриш мумкин эмас”, – деди у.  

Эслатиб ўтамиз, кеча Қурбон ҳайити намозидан кейин Масжиди Ақсода фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашув юз берди. Бунинг оқибатида 37 фаластинлик яраланди, 14 нафари касалхонага ётқизилди. Тўқнашувга 700 дан зиёд мутаассиб яҳудийнинг “мотам ва рўза куни” муносабати билан Масжиди Ақсога киришга уриниши сабаб бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил Эронга дўқ урди: “Ҳарбий операция бошлаймиз!”

1467 23:00 11.12.2019

“Ғарб ва баъзи араб давлатлари Исроилнинг қонунсизлигини қўллаб-қувватлаяпти”

904 13:30 10.12.2019

Исроил босқини Фаластинга қарийб 48 млрд долларга тушди

331 13:30 03.12.2019

Тель-Авив Исроилни танқид қилган ташкилот вакилини ҳайдади

657 10:02 26.11.2019

Исроил АҚШдан миннатдор, БМТ афсусда, Фаластин иложсиз

701 10:00 21.11.2019

Исроилнинг ноқонуний турар жойларини АҚШ қонуний деб топди

865 11:00 19.11.2019
« Орқага