CАВОЛ: Қиз маҳрга бирор нарса сўраса, шу нарсани йигитнинг ўзи томонидан олиниши керакми ёки йигитнинг оила аъзолари томонидан олинган бўлса ҳам бўладими?
ЖАВОБ:
Аслида аёлга бериладиган маҳр уни никоҳига олаётган эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аммо эрнинг номидан унинг яқинлари никоҳ ақдида айтилган маҳрни адо қилсалар ҳам маҳр ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази