Макка ва Мадина орасида тезюрар поезд қатнай бошлади

11:20 26.09.2018 851

Саудия Арабистонидаги илк тезюрар поезд Макка ва Мадина орасида қатнай бошлади, дея хабар бермоқда “Новости” агентлиги.

Темир йўлнинг узунлиги 450 километр бўлиб, поезд тезлигини соатига 300 километрга чиқариши мумкин. Мазкур темир йўлда йилига 60 миллионгача йўловчини ташиса бўлади. “Макка – Мадина” йўналишида ҳар бир 417 йўловчига мўлжалланган 35 та поезд қатнайди.

Мазкур йўналишнинг очилиши ҳаж ва умра зиёратларига келадиганлар учун қулайлик туғдиради.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!