Макка ва Мадинада сув тошқинлари

13:30 07.11.2018 2661

Саудия Арабистонида охирги бир неча кундан бери ёғаётган шиддатли ёмғирлар туфайли келиб чиққан сув тошқинларида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Islam.ru хабар бермоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотига қараганда, бу ёғингарчилик сўнгги йигирма йилдаги энг кучлиси бўлди. Макка, Мадина, Риёз, Хаил, Шарқия, Асир, Жазон, Баҳа ва Жавҳа шаҳарларида 28 октябрдан бери ёмғир тўхтамаётгани айтилмоқда.

Метеорология ва атроф муҳит бошқармаси халққа мурожаат қилиб, зарурат бўлмаса, ёғингарчилик пайтида ташқарига чиқмасликка чақирди.

Ёмғир давом этаётган шаҳарларда сув тошқин юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!