Бугун Саудия Арабистонида навбатдаги ҳаж мавсуми бошланди. Коронавирус билан боғлиқ чекловлар туфайли зиёратчилар орасида чет элдан келганлар умуман йўқ.
Бу йил коронавирусга қарши эмланган 18-65 ёш оралиғидаги 60 минг Саудия Арабистони фуқароларига ҳаж қилишга рухсат берилди.
Зиёратчиларни тўртта – Ан-Наварийя, Аз-Зайди, Ал-Шариа ва Ал-Хада марказлари қабул қилди. У ерлардан гуруҳларга бўлинган зиёратчилар Масжидул ҳаромга бориб, тавофни амалга оширишади, ҳар уч соатда 6 минг киши боради.
“Омадим келиб, бу йил ҳаж зиёратчилари орасидаги эканлигимдан жуда ҳам хурсандман”, – дейди эллик ёшли Амина ал-Жазира.
Саудия Арабистони ҳукумати ҳар йигирма зиёратчига бир нафар тиббиёт ходимини ажратди, улар гуруҳларни йўналтириб туради ва профилактика чораларига риоя этилишини назорат қилади. Касалликлар профилактикаси ва назорати марказининг таъкидлашича, зиёратчилар орасида ижтимоий масофани сақлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Маккада ҳаж мавсуми бошланди
1474
УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:

Советларнинг Арабистондаги биринчи элчиси ва унинг аянчли қисмати
1788
13:35 03.07.2022

Саудия Арабистони Ҳаж вақтида маймунчечак касаллиги таъсири ҳақида маълумот берди
321
14:25 28.06.2022

Бу йил қанча мусулмон Ҳаж қилиши маълум бўлди
904
19:50 27.06.2022

Теҳронда Эрон ва Ироқ ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
183
16:45 27.06.2022

Саудия Арабистони ва Ироқ раҳбарлари учрашди
207
11:25 27.06.2022

Ҳаж мавсумида муқаддас жойларда газ баллондан фойдаланиш тақиқланди
289
19:45 24.06.2022