Маккада вақт музейи очилди (фото)

10:45 21.05.2019 1451

Макканинг энг баланд нуқтасида соатли минора ҳамда ўтмишдаги вақт ўлчов воситаларига бағишланган музей очилди. Бу ҳақда Azan.kz хабар бермоқда.

Музей соатли миноранинг ўзида жойлашган бўлиб, унинг энг юқори тўртта қаватини эгаллаган. Биринчи қавати улкан соатларга, иккинчиси қумсоат ва чўнтак соатларига бағишланган. Учинчи қаватда ой ва қуёш, хусусан, ўтмишда мусулмонлар қибла йўналишини ва намоз вақтини аниқлаш учун ой ва қуёш орбиталарини қандай кузатишгани ҳақида маълумот олиш мумкин.

Бундан ташқари, қуёш тутилиши қандай юз бериши ва бошқа қуёш ҳодисалари билан танишиш имконияти мавжуд. Тўртинчи қаватдаги балкондан Масжидул Ҳаром ва унинг атрофини томоша қилиш мумкин. 

Манба: Azan.kz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!