Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макрон айтади ҳам, қайтади ҳам: Франция Жазоирдан узр сўрамайди

1070

Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатининг мустамлакачилик даврида Жазоирда амалга оширган жиноятлари учун расман узр сўралмаслигини айтган. Бу ҳақда “Ал-Жазира” хабар бермоқда. 

Ўз вақтида айнан Макрон француз мустамлакачилигини инсониятга қарши жиноят деб атаган эди, энди эса худди шу қилмишлар учун кечирим сўрашни истамаяпти. 

Макроннинг девонхонаси Жазоирнинг босиб олиниши ёки француз ҳокимиятига якун ясаган қонли саккиз йиллик уруш учун афсус билдирилмаслиги ва узр сўралмаслигини маълум қилган. 

Ваҳоланки, Макрон 2017 йилда, сайловолди кампанияси чоғида Жазоир телеканалига берган интервьюсида Франциянинг Жазоирни мустамлакага айлантириши инсониятга қарши жиноят бўлганини айтган ва бунинг учун юртида танқидларга учраган эди. Ўша пайтда Макроннинг бу баёноти Франциянинг Жазоирдаги жиноятлари учун эътироф сифатида кўрилган эди. 

Бир йилдан кейин эса у Франция Жазоирдаги уруш пайтида қийноқлардан тизимли равишда фойдаланганини тан олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ярим тундаги дарслар

231 23:00 02.03.2021

Афғонистондан 24 нафар ватандош олиб кирилди

215 22:23 02.03.2021

Диний идора сўров ўтказган эди, жавоби нега эълон қилинмади?

1454 11:44 02.03.2021

Путин билан гаплашган Пашинян “Искандар” ҳақидаги фикрини ўзгартирди

759 10:30 02.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

240 10:00 02.03.2021

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

255 09:00 02.03.2021
« Орқага