Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макрон Эрдоғанга ярашишни таклиф қилди

2754

Франция президенти Эммануэл Макрон туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдоғанга мактуб йўллаб, икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истагини билдирган. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди. 

“Франция билан алоқаларимиз Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва Қуръони каримга нисбатан хуружлар, давлатга қарашли биноларнинг деворларига карикатураларнинг осилиши ва булар сўз эркинлиги сифатида баҳоланиши ортидан таранглашди. Биз уларга жавобимизни бердик. Ўзларининг Таълим вазири билан боғлиқ бир-икки карикатура чиқиши билан дарров тақиқлашди. Лекин бизнинг муқаддасотимизга келганда сўз эркинлиги дейишади”, – деди Чавушғўли журналистлар билан учрашувда. 

Унинг айтишича, Франция Ташқи ишлар вазири Ле Дриан билан охирги учрашувда томонлар “йўл харитаси” устида ишлашга келишиб олган. Кейинроқ Эрдоған Макронга мактуб йўллаб, унга тузалиб кетишини тилаган ва Франция президентини янги йил билан табриклаган. Шундан сўнг французлар бир неча йўналишда маслаҳатлашувларни бошлаш таклифини билдирган. Бир неча кун эса Макрон ҳам мактуб юбориб, Эрдоған билан учрашиш истагини билдирган. 

“Президентимиз “мамнуният билан учрашамиз”, дея жавоб қайтарди”, – деди Чавушўғли.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон айтади ҳам, қайтади ҳам: Франция Жазоирдан узр сўрамайди

1070 09:23 21.01.2021

Макрон ҳам коронавирусга чалинди

1181 13:35 18.12.2020

Макрон Сисийга орден берганини халқдан яширди

1880 16:30 12.12.2020

Макрон Миср президентига нега миннатдорчилик билдирди?..

2405 09:39 08.12.2020

Ана холос! Францияда карикатурага қаршилар депортация қилинади

2896 11:05 21.11.2020
« Орқага