Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макрон франциялик мусулмонларга шарт қўйди

6665

Франция президенти Эмманюэл Макрон Мусулмонлар кенгаши вакиллари билан учрашиб, республика қадриятлари хартиясини қабул қилиши учун уларга 15 кун муҳлат берди. Бу ҳақда Би-би-си хабар тарқатди. 

Макроннинг таъкидлашича, хартияда ислом сиёсий ҳаракат эмас, динлардан бири сифатида қайд этилган бўлиши зарур. Бундан ташқари, франциялик мусулмонларнинг фаолиятига хориждан аралашув тақиқланади. 

Ўз навбатида Мусулмонлар кенгаши имомларга аккредитация бериш билан шуғулланадиган махсус кенгашни тузади. Белгиланган қоидаларни бузган имомларнинг аккредитацияси бекор қилинади. 

Шунингдек, Макрон “исломий сепаратизм” деб атовчи иддаосига қарши чоралар кўрилишини ва бунинг учун қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Ушбу чоралар орасида болаларнинг уйда таълим олишини чеклаш, динни рўкач қилган ҳолда бошқаларга таҳдид қилган кишиларга нисбатан жазони кучайтириш, кимнингдир шахсий маълумотларини унга зарар етказмоқчи бўлганларга беришни тақиқлаш кабилар бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция Ички ишлар вазири: “Атиги 17 масжидни ёпа олдик...”

940 14:45 04.03.2021

Франция черковларида минглаб бола педофилия қурбони бўлган

1645 08:00 03.03.2021

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

361 09:00 02.03.2021

Франция: қурилиши ҳали тугамаган масжид исломофобларнинг нишонига айланди

647 13:30 23.02.2021

“Франция жиноятларини тан олмаяпти” 

830 14:05 20.02.2021

Франциядаги масжид уйсизлар учун ўз эшикларини очди

472 14:25 19.02.2021
« Орқага