Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макрон ҳам коронавирусга чалинди

1184

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам коронавирусга чалинди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати маълум қилди. 

Касалликнинг илк белгилари намоён бўлгач, тест ўтказилган ва Макроннинг чиндан ҳам коронавирус юқтириб олгани тасдиқланган. Тиббий йўриқномага биноан энди Франция президенти ўзини 7 кун изоляция қилади, бу вақт мобайнида масофадан ишлаб туради. Унинг кейинги ҳафтага режалаштирилган Ливан сафари бекор қилинди. 

Макрондан ташқари Франция бош вазири Жан Кастекс ҳам изоляцияда бўлади.

Францияда коронавирусга қарши эмлаш ишларини декабрь ойининг охирида бошлаш режалаштирилган бўлиб, 6-8 ҳафта давом этиши кутилмоқда. Биринчи навбатда кексалар уйларида яшовчилар эмланади. Иккинчи босқичда эса 14 миллион киши эмланади, учинчи босқич баҳорнинг охирларида бошланади.  

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон айтади ҳам, қайтади ҳам: Франция Жазоирдан узр сўрамайди

1075 09:23 21.01.2021

Макрон Эрдоғанга ярашишни таклиф қилди

2763 10:00 16.01.2021

Макрон Сисийга орден берганини халқдан яширди

1882 16:30 12.12.2020

Макрон Миср президентига нега миннатдорчилик билдирди?..

2466 09:39 08.12.2020

Ана холос! Францияда карикатурага қаршилар депортация қилинади

2901 11:05 21.11.2020
« Орқага