Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макрон жазоирликлар қатлиомини қоралади, бироқ узр сўрамади

751

Франция президенти Эммануэл Макрон олтмиш йил аввал Парижда жазоирликлар полиция томонидан қирғин қилинганини қоралади. 

Deutsche Welle хабарига кўра, Макрон ўша ҳодиса қурбонларини хотирлаш маросимида қатнашган илк француз президенти бўлди. У қатлиомни “жиноят” деб атаган бўлса-да, бунинг учун расман узр сўрамади. 

1961 йилнинг 17 октябрида 30 минг чоғли жазоирлик Жазоирнинг Франциядан мустақил бўлишини қўллаб-қувватлаб намойишга чиққан, бироқ француз полициясининг қаттиқ қаршилигига дуч келган эди. 

Париж полицияси раҳбари Морис Папоннинг шахсий буйруғи билан қўлида ҳеч қандай қуроли бўлмаган намойишчиларни ўта шафқатсизлик билан тарқатишга ҳаракат қилинди. Айрим намойишчилар ҳушидан кетгунча калтакланиб, сўнг Сена дарёсига ташлаб юборилди, баъзилари полиция биносида ўлдирилди. Қотилликларда қатнашган полициячилар идентификация рақамларини яшириб олган эди. Француз полициясининг қирғинида тахминан 300-400 намойишчи ҳалок бўлгани айтилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция қирувчи самолётлар бўйича энг йирик шартномани БАА билан тузди

667 07:10 05.12.2021

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

346 16:12 30.11.2021

“Жазоирнинг Франция билан алоқалари яқин орада яхшиланмайди”

908 21:05 06.11.2021

“Франция бизни ҳурмат қилмаса, элчимиз Парижга қайтмайди” – Жазоир президенти

717 14:37 11.10.2021

Макрон Мали ҳукуматини ҳам норози қилди

706 13:30 06.10.2021
« Орқага