Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Макрон кечирим сўраши керак”

1737

Бутунжаҳон мусулмон уламолар кенгаши бош котиби Али Муҳйиддин Қорадоғий ислом динига қарши баёнотлари учун Франция президенти Эммануэл Макрон узр сўраши кераклигини таъкидлади. 

Макрон бир неча кун авввал “Ал-Жазира” каналига берган интервьюсида ислом ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинганини айтган эди, Қорадоғий буни мўътадиллик сари ташланган қадам сифатида баҳолади. 

“Макроннинг (“Ал-Жазира”да) айтган гаплари илк баёнотлари билан мусулмонларнинг қалбига етказган озорни даволашга кифоя қилмайди. Унинг ҳазрат Муҳаммаддан соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бутун мусулмонлардан узр сўрашини кутяпмиз”, – дея ёзди Қорадоғий Твиттердаги саҳифасида.   

Франция президенти ўз интервьюсида Муҳаммад алайҳиссалом акс эттирилган карикатуралар масаласида мусулмонлар дуч келган шокни тушунишини, бироқ француз ҳукуматининг бу карикатураларга алоқаси йўқлигини, уларни мустақил нашр чоп этаётганини айтди. Ҳолбуки, у аввалроқ бундай карикатураларни чоп этиш тўхтамаслигини таъкидлаган ва шу тариқа бу бемаъни ишни қўллаб-қувватлаган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон айтади ҳам, қайтади ҳам: Франция Жазоирдан узр сўрамайди

1068 09:23 21.01.2021

Макрон Эрдоғанга ярашишни таклиф қилди

2753 10:00 16.01.2021

Макрон ҳам коронавирусга чалинди

1177 13:35 18.12.2020

Макрон Сисийга орден берганини халқдан яширди

1878 16:30 12.12.2020

Макрон Миср президентига нега миннатдорчилик билдирди?..

2403 09:39 08.12.2020

Ана холос! Францияда карикатурага қаршилар депортация қилинади

2892 11:05 21.11.2020
« Орқага