Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макрон Миср президентига нега миннатдорчилик билдирди?..

2403

Расмий сафар билан Парижга келган Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан учрашди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle. 

Макрон Мисрнинг минтақада терроризмга қарши олиб бораётган курашини кучсизлаштиришни истамаслигини, шу сабабли Мисрдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга қарамай, ушбу мамлакатга қурол сотиш давом этишини маълум қилди. 

Миср президентининг Парижга сафари арафасида Халқаро амнистия ташкилоти баёнот тарқатиб, Макронни ўзбошимчалик билан қамалган мисрлик сиёсий маҳкумларни озод қилиши учун Сисийга босим ўтказишга чақирган эди. 

Музокаралар якунида ўтказилган матбуот анжуманида нутқ сўзлаган Франция президенти бойкот сиёсатининг ўрнига мулоқотни афзал кўришини, чунки мулоқот орқали юқори самарадорликка эришиш мумкинлигини, Мисрга нисбатан ҳам бойкот қўлланмаслигини айтди. Шунингдек, у Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб чизилган карикатуралар туфайли Францияга қарши бошланган “нафрат кампанияси”ни қўллаб-қувватламагани учун Сисийга миннатдорчилик билдирди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (12-қисм)

204 21:00 27.02.2021

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

1393 20:00 27.02.2021

Ироқда юзлаб бола коронавирусга чалинди

171 19:00 27.02.2021

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

361 18:09 27.02.2021

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

255 16:00 27.02.2021

Камтарлик тарбияси

401 15:00 27.02.2021
« Орқага