Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макрон Сисийга орден берганини халқдан яширди

1881

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисийни орден билан тақдирлагани француз жамоатчилигидан яширилгани маълум бўлди. 

Жорий ҳафтада Миср президенти Францияга сафар қилди. Макрон Елисей саройида Сисий учун зиёфат берган, шундан кейин унга Франциянинг олий мукофотларидан бири – «Фахрий легион» орденини тақдим қилган. Бу тадбирларнинг тасвирлари Миср телевидениесида намойиш этилган бўлса-да, француз оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлмаган. Қолаверса, зиёфат ва орден тақдимоти Франция президентининг кун тартибида қайд этилмаган.  

Франциянинг TMC телеканали ушбу тадбирларнинг тасвирларини намойиш этганидан кейин ижтимоий тармоқларда танқидлар янграй бошлаган. Хусусан, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Макроннинг «бир диктаторни қизил пояндоз ёзиб кутиб олганини» таъкидлаган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон айтади ҳам, қайтади ҳам: Франция Жазоирдан узр сўрамайди

1071 09:23 21.01.2021

Макрон Эрдоғанга ярашишни таклиф қилди

2761 10:00 16.01.2021

Макрон ҳам коронавирусга чалинди

1182 13:35 18.12.2020

Макрон Миср президентига нега миннатдорчилик билдирди?..

2425 09:39 08.12.2020

Ана холос! Францияда карикатурага қаршилар депортация қилинади

2898 11:05 21.11.2020
« Орқага