Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти Чиноз тумани Баркамол авлод болалар мактаби робототехника тўгараги ўқувчиси Муҳаммаджон Ҳамидуллаев ўзбек тилида сўзлашувчи робот яратди.
«Асосий вазифаси инсонлар саломатлигини назорат қилувчи мазкур «робо-доктор» аҳоли учун кўплаб тиббий маслаҳатлар беради», – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ушбу робот беморларга санитария-гигиена ҳолатларига назорат қилиш, қон босимини ўлчаш каби вазифаларни ҳам бажариши маълум қилинган.
Матбуот хизматининг қайд этишича, ўқувчилар тўгарак дарсларида шу каби кўплаб қизиқарли лойиҳалар устида изланишлар олиб боришмоқда.