Янгиликлар

Мактабда ўқувчининг эмас, ўқитувчининг кийиниши сабабидан жанжал келиб чиққан

4650

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактаблардан бирида директорнинг калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. Айримлар бунга ўқувчилардан бирининг кийиниш маданияти сабаб бўлганини таъкидлади, айримлар эса дарров рўмол ўраб келган қизнинг отаси директорни калтаклабди, деб иддао қилди. Аслида бундай ачинарли ҳолат чиндан ҳам юз берган ва бу ўқувчи қизнинг рўмолдан эмас, аксинча, аёл ўқитувчининг маданиятига мос бўлмаган ҳарир либосда мактабга келгани ортидан келиб чиққан. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котибининг телеграм каналида изоҳ берилди:

Андижондаги мактабда педагоглар калтакланганлиги юзасидан

2019 йил 5 октябрь куни соат 13.30ларда фуқаро У.Т. ва бошқалар, жамиятда юриш туриш қоидасини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган 50-сонли умумтаълим мактаби биноси ҳудудига келиб, мазкур мактабда директор ўринбосарлари лавозимида ишловчи Ш.Ўрмонов ҳамда Г.Ашуровлар билан асоссиз равишда ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида қўллари ҳамда бошқа жисмлар билан уларни турли соҳаларига зарбалар беришган.

Олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида, мактаб директори ўринбосарлари гумон қилинувчи Т.У.нинг турмуш ўртоғи, мазкур мактабда ўқитувчи вазифасида ишловчи Ю.Д. кийиниш маданиятига риоя қилмаганлиги боис танбеҳ берганликлари сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза маълумотномасига кўра, Ш.Ўрмонов ҳамда Г.Ашуровларга қисқа муддатли соғлиқни бузилишига олиб келган енгил шикаст етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда болалар учун шароит қандай?

254 20:30 20.02.2020

Путин Тожикистонда рус мактабларини қуришга рухсат берди

304 18:20 19.02.2020

Рўмол тақиқидан сўнг рўмол ўрайдиган қизларнинг сони кўпайди

999 14:20 19.02.2020

ИИББ ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжалга муносабат билдирди

1257 17:45 15.02.2020

Чикагода мусулмон бўлмаган ўқувчилар ҳижобдан ажралишни истамади

1707 11:20 08.02.2020

Фарзандини дарсга юбормаган ота қамалиши мумкин

670 15:30 04.02.2020
« Орқага