Янгиликлар

Мактабгача таълимнинг янги тури жорий этилмоқда

893

Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобиль гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади.

Мобиль гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал камол топишига шароит яратишдан иборат.

Мобиль гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалар қабул қилинади.

Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • ариза;
  • ота-она паспорти нусхаси;
  • боланинг туғилганлик гувоҳномаси нусхаси;
  • боланинг 2 дона фотосурати;
  • боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса.

Мобиль гуруҳларда хизматлар бепул кўрсатилади.

Бунда, овқатлантириш мажбурий эмас, таълим бир кунда 3-4 соатни ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бизда ҳам ишсизлик нафақаси бериладими? Уни кимлар олиши мумкин?

160 14:00 26.05.2020

Бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади

151 13:30 26.05.2020

Тожикистонда коронавирус: ўзбекистонлик шифокорлар ўрнига хитойликлар келди

309 12:00 26.05.2020

Тошкентда доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги янги Низом ҳақида

628 22:00 25.05.2020

«Uzbekistan Airways»ни хорижий компания бошқарадими?

1040 21:03 25.05.2020

Саудияда қолиб кетган юртдошларимиз олиб келинди

452 14:33 25.05.2020
« Орқага