Янгиликлар

Мактаблар ёпилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон!

691

Ижтимоий тармоқларда мактабларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 март кунидан бошлаб таътил эълон қилиниши ҳақида маълумот тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур тарқатилган маълумот нотўғрилигини маълум қилади. Ўқувчилар ўтган йилларида бўлганидек, 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади.

Таъкидлаш лозимки, Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чора тадбирларни кучайтириш бўйича қўшма қарор қабул қилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини олдини олиш борасидаги тавсияларини постерлар шаклида чоп этди ва улар мактабларга тарқатилди.

Халқ таълими вазирлиги зарурият туғилганда вазият ривожланиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаҳоннинг 165 мамлакатида мактаблар ва олийгоҳлар ёпилди

242 14:30 27.03.2020

Миср: мактаблар шифохоналарга айлантирилмоқда

643 12:00 26.03.2020

Индонезияда мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

226 19:00 24.03.2020

Коронавирус таҳдиди: Туркияда ҳам ўқувчилар ва талабалар таътилга чиқади

519 10:20 13.03.2020

Россия мактабларида ҳалол таомлар бўлади

372 16:40 12.03.2020
« Орқага